Мирзиёев Будапештда кимлар билан учрашди — фото

Мирзиёев Будапешт шаҳрида ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрида ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда президент матубот хизмати хабар берди.
Мирзиёев Қатар давлати амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Сербия президенти Александр Вучич ва Татаристон раиси Рустам Минниханов билан суҳбатлашди.
Икки томонлама амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, етакчилар жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасида 100 метр масофага югуриш бўйича финал баҳсини томоша қилди.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6
Мусобақаларда 190 дан зиёд мамлакатдан 2 минг нафардан ортиқ спортчи қатнашмоқда. Чемпионатда Ўзбекистондан 5 нафар атлет спортнинг баландликка сакраш, уч хатлаб сакраш, узунликка сакраш, еттикураш ва марафон каби турларида куч синашмоқда.
Шунинг билан Мирзиёевнинг Венгрияга амалий ташрифи якунланди. Ташриф тадбирлари якунлангач, президент Тошкентга жўнаб кетди.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4