Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ мамлакатларида қурилиш ишлари ҳажми ошди

Ўсиш ЕОИИнинг барча мамлакатларида кузатилган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,7 фоизга ошди ва қарийб 6,3 триллион рублни ташкил этди. Евроосиё иқтисодий коммиссияси (ЕИК) маълумотлари бундан дарак бермоқда.
Ўсиш ЕОИИнинг барча мамлакатларида кузатилган: Арманистонда 48,8 фоиз, Беларусда 12,1 фоиз, Қозоғистонда 12,3 фоиз, Қирғизистонда 22,9 фоиз, Россияда 9,2 фоиз ўсиш бўлган.
ЕОИИда 2023 йил январ-июнь ойларида тураржойни ишга тушириш ўтган йилнинг мос даврига қараганда 0,3 фоизга ошган. Арманистон (72,2 фоиз) ва Қозоғистонда (11,8 фоиз) юқори кўрсаткич қайд этилган.
ЕОИИда жами умумий майдони 61,9 миллион квадрат метр бўлган тураржой фойдаланишга топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕОИИдан Ўзбекистонга импорт ошаётгани хабар қилинган эди.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга. Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган.

ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.