Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ дори воситаларини рўйхатга олишни соддалаштиришни режалаштирмоқда

Лойиҳа 2023 йилнинг тўртинчи чорагида ЕИК ҳаъйат йиғилишида кўриб чиқилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) экспертлари ЕОИИда дори воситаларини рўйхатга олишни соддалаштириш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий коммиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Тегишли масала комиссиянинг тегишли эксперт қўмитасининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилди.
“Умумий бозорнинг барқарор ишлашини ва ундаги дори воситаларининг Иттифоқ талабларига мувофиқ айланишини таъминлаш мақсадида рўйхатга олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш масалалари ниҳоятда муҳим бўлиб, форум ва анжуманлар мунозаралар майдончаларида, ишбилармонлар билан учрашувларда доимий равишда муҳокама қилиб келинмоқда”, - деди ЕИКнинг техник жиҳатдан тартибга солиш вазири Виктор Назаренко.
Йиғилишда ЕИКнинг қарор лойиҳаси кўриб чиқилди ва маъқулланди. У қатор низомларга ўзгартириш киритишни назарда тутади. Муддатсиз рўйхатга олиш гувоҳномаларини бериш қоидалари ўзгартирилади, рўйхатга олиш файлига рўйхатга олиш тартиби билан бир вақтда ўзгартиришлар киритиш имкониятлари мақбуллаштирилади.
Лойиҳа шу йилнинг тўртинчи чорагида ЕИК ҳаъйат йиғилишида кўриб чиқилади.
Аввалроқ ЕОИИ мамлакатларида қурилиш ишлари ҳажми ошгани хабар қилинган эди.