ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Украина қарши ҳужумининг муваффақиятсизлиги Киевнинг ғарбий ҳамкорларини можарони ҳал қилишнинг муқобил йўлларини кўриб чиқишга мажбур қилмоқда, дейди британиялик ҳарбий таҳлилчи Шон Белл “Sky News” учун мақоласида.
“Парда ортида Ғарб етакчилари аллақачон вариантларни изламоқда”, - деб тан олди у.
Экспертнинг қайд этишича, Украина Қуролли кучларининг катта йўқотишлари ва Ғарб техникаси захираларининг тугаши ҳам Киев иттифоқчиларини ўз сиёсатини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда.
Июнь ойида Украина ҳарбийлари Жанубий Донецк, Артёмовск ва Запорожье йўналишларида НАТО томонидан тайёрланган ва хорижий техника билан қуролланган жанговар бригадаларни ташлаб, қарши ҳужумга ўтди. Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, душман ҳеч қандай натижага эриша олмади, Ғарб кураторларининг эса “қарши ҳужум” юришидан ҳафсаласи пир бўлгани аниқ.