Беларусга ҳужум бўлган тақдирда Россия барча воситалар билан жавоб қайтаради – элчи

Россия президенти аввалроқ Беларусга қарши қилинган ҳужум Россияга қарши ҳужумни англатишини таъкидлаган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Учинчи томоннинг Минскка ҳужумини Москва Россияга бўлган ҳужум деб билади ва барча мавжуд қуроллар билан жавоб қайтаради. Бу ҳақда Россиянинг Беларусдаги элчиси Борис Гризлов маълум қилди.
“Россия президенти Владимир Путин Иттифоқ давлат доирасида Беларусь ҳудудига ҳужум бўлган тақдирда биз буни Россияга ҳужум деб ҳисоблашимизни аниқ равшан қилиб айтди. Россия Федерацияси ҳарбий доктринаси бу ҳолатда бизнинг барча мумкин бўлган қурол-яроғ воситаларимиз билан жавоб қайтаришимизни назарда тутади”, - деди элчи СТВ телеканалига берган интервьюсида.
Путин 21 июль куни Ғарб томонидан Беларусга тажовуз бўлган тақдирда Россия барча мавжуд воситалар билан жавоб қайтаришидан огоҳлантирган эди.