Қорақалпоғистонда Тебинбулоқ кони базасида йирик тоғ-металлургия комплекси қурилмоқда. Бу ерда йилига 58 млн тонна руда қазиб олиниб, ундан 3,6 млн тонна темир олиниши мўлжалланган.
Лойиҳа устида иш олиб бораётганлар орасида Баҳром Мўминжонов ҳам бор. У “МИСиС” Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ филиали битирувчиси.
“Айни пайтда биз Ўзбекистонда металлургия саноатини ривожлантириш имконини берувчи лойиҳа устида ишламоқдамиз. Бу тўлиқ ишлаб чиқариш циклини назарда тутади - руда қазиб олишдан пўлат маҳсулотларигача", - деди Мўминжонов.
Баҳром Мўминжонов ҳақида батафсил — Sputnik материалида.