Қримда Украинанинг С-200 ракетаси уриб туширилди

Украина ракетаси Россия ҳаво мудофаа тизимлари томонидан ўз вақтида аниқланган ва ҳавода уриб туширилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Қримда Украинанинг С-200 ракетаси уриб туширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украина қўшинлари Қримдаги нишонларга ҳужум қилиш учун фойдаланаётган С-200 ракетасини уриб туширди.
“19 августга ўтар кечаси Киев режими Қрим ҳудудида зарба бериш версиясига айлантирилган С-200 ҳаво мудофаа тизимининг зенит ракетаси билан террорчилик ҳужумини амалга оширишга уринди. Украина ракетаси Россия ҳаво мудофаа тизимлари томонидан ўз вақтида аниқланган ва ҳавода уриб туширилган”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, қурбонлар ва вайроналар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 12 август куни улар конвертация қилинган С-200 ракеталари билан Қрим кўпригига икки марта ҳужум қилишга уринган эди. Зеленский Қрим кўпригига ҳужум қилишга уриниш учун жавобгарликни тан олган. Қрим ва Севастополда террорчилик хавфининг сариқ даражаси мавжуд.