Украина яна Москвага дронлар ёрдамида ҳужум қилишга уринди

Россия Мудофаа вазирлиги: Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари навбатчи учувчисиз самолётни ўз вақтида аниқлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Украина қуролли кучлари дронлар ёрдами билан Москва ва минтақага ҳужум қилишга уринди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Радиоэлектрон воситалари Украина дронининг Москва ва Москва вилоятидаги объектларга ҳужум қилишга уринишини олдини олди.
“Бугун Киев режимининг самолёт типидаги учувчисиз ҳаво воситалари томонидан Москва ва Москва вилоятидаги объектларга террорчилик ҳужумини уюштиришга уриниши бартараф этилди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари навбатчи учувчисиз самолётни ўз вақтида аниқлаган. Электрон урушга дучор бўлганидан кейин у бошқарувни йўқотиб, Красногорск шаҳар туманидаги Путилково қишлоғи яқинидаги чўл ҳудудига қулаган.
Аниқлик киритилишича, қурбонлар ва вайроналар йўқ.