Сирдарё вилоятида илк бор "Drift show caravan" ўтказилади — видео

Фестивалда 60 дан ортиқ созланган автомобил ва мотоцикллар иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Бугун Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида автомобиль ҳайдовчилари учун катта байрам “Drift show caravan” бўлиб ўтади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
"Фестивалда 60 дан ортиқ созланган автомобил ва мотоцикллар иштирок этади", дейилади хабарда.
Унда меҳмонлар ва иштирокчилар учун DJ’ларнинг жонли чиқишлари, тест-драйв, дрифтлар ва турли хилдаги кўнгилочар дастурлар намойиш қилинади.
Фестиваль соат 16:00да "Ҳумо" савдо мажмуаси авто-тураргоҳида бўлиб ўтади.