Шавкат Мирзиёев ва биринчи хоним Будапештда қандай кутиб олинди — фото

Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни вазир Гергей Гуйяш кутиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга амалий ташриф билан Будапешт шаҳрига келди.
Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонларни Венгрия Бош вазири Администрацияси раҳбари – вазир Гергей Гуйяш ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Будапешт шаҳрида Венгрия Бош вазири билан музокара ўтказади. Венгриянинг давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этиш ҳамда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг финал беллашувларини кузатиш режалаштирилган.