ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Давлат раҳбари Будапешт шаҳрида Венгрия Бош вазири билан музокара ўтказади.
Венгриянинг давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этиш ҳамда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг финал беллашувларини кузатиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 16 март куни Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) навбатдан ташқари саммитининг асосий тадбирлари доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказган эди. Унда мамлакатларнинг етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва тезлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўтган йили ноябрь ойида Виктор Орбан ТДТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келган эди.