Доллар кўтарилди — 21 августда амалда бўладиган валюталар курси

Доллар, евро курслари кўтарилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,82 сўмга кўтарилди, 12 078,01 сўмни ташкил қилди. Евро 6,81 сўмга қимматлашди ва 13 127,59 сўмга тенг бўлди.
Рубль эса 0,52 сўмга пастлади, 129,50 сўмни ташкил қилди.