Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташриф буюради

Венгрияда президент фахрий меҳмон сифатида давлат байрами ва спорт мусобақаларига ташриф буюради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан жорий йил 19-20 август кунлари амалий ташриф билан Будапешт шаҳрида бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, президент Венгрия Бош вазири билан музокара ўтказади, унда мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг дастур ва лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилади.
Шавкат Мирзиёев фахрий меҳмон сифатида Венгрия давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этади ҳамда Будапештда ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасидаги югуриш мусобақалари финалига ташриф буюради.