Яна бир Россия авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўймоқда

“UVT Aero” авиакомпанияси Қозон – Самарқанд йўналишида мунтазам парвозлар амалга ошириш учун рухсатнома олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Россиянинг “UVT Aero” авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга оширади.
“Ўзавиация" агентлиги 17 август куни авиакомпанияга тегишли рухсатномани тақдим этди. Рухсатнома Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида берилган.
“UVT Aero” авиакомпанияси Қозон – Самарқанд йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширади.
Парвозларни CRJ-200 русумли ҳаво кемаларида бажарилади.