ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москвага учаётган дронни йўқ қилди. Бу ҳақда пойтахт мери Сергей Собянин Telegram–каналида маълум қилди.
Унинг ёзишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бугун тунда Москвага учмоқчи бўлган учувчисиз дронни йўқ қилди.
“Экспомарказ ҳудудига учувчисиз ҳаво воситаси қолдиқлари қулаган, бинога жиддий зарар етмаган”, деб ёзади у.
Унинг қўшимча қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ, шаҳар фавқулодда хизматлари воқеа жойида ишламоқда.
Маълум қилинишича, Краснопресненская қирғоғи, 14-уйда, бир қаватли бинонинг жабҳаси ҳужумдан кейин шикастланган. Ҳеч қандай портлаш ёки ёнғин содир бўлмаган. Шикастланиш майдон 20 квадрат метрни ташкил этди.