“Луна-24” совет станцияси Ойга қўнганига 47 йил тўлди - видео

Снанция жўнатган 170 грамм Ой тупроғи қолдиғи олимларга ойда сув борлигини исботлашга имкон берган.
Sputnik
1976 йил 18 август куни “Луна-24” охирги совет станцияси ойга қўнган. У “Протон-К” ракета ташувчи билан “Байконур” космодромидан учирилган.
Қўнгандан кейин 15 дақиқа ўтиб ердан буйруқ олган бурғулаш қурилмаси иш бошлаган. Эртаси куни станция модули Ой тупроғи намунасини ерга етказиб учун туширилган.
170 грамм Ой тупроғи қолдиғи олимларга Ойда сув борлигини исботлашга имкон берган. Бу билан СССРда автоматик қурилмалар билан Ойни тадқиқот қилиш дастури якунланган.
Россия уни 47 йил ўтиб қайта тиклади. 2023 йил 11 август куни “Восточный” космодромидан “Луна-25” станцияси учирилди.
Илк бор Россия станцияси Ой экваторида эмас, балки ер йўлдошининг жанубий қутбида қўнади