ЕОИИдан Ўзбекистонга импорт ошмоқда — рақамлар

Ўзбекистон жами импортининг 29,3 фоизи ЕОИИ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади. Ундан энг катта улуш Россияга тегишли.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларидан қарийб 5 миллиард долларлик маҳсулот ва хизматлар импорт қилган.
Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 7,4 миллиард долларни ташкил этди (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,5 фоизга кўп), шундан импорт ҳажми 4,9 миллиард долларни ташкил этди.
Ўзбекистонга ЕОИИдан импорт ҳажми, январь-июнь, $ млн.

Давлат

2021

2022

2023

Россия

2240

2843,7

3133,2

Қозоғистон

1361,8

1 489,9

1496,2

Қирғизистон

78,7

105,9

134,3

Беларус

174,7

156,7

228,5

Арманистон

1,4

2,2

4,6

ЕОИИ — минтақавий иқтисодий интеграция ташкилоти бўлиб, 2014 йил 29 майда расман ташкил топган. Ҳозирги вақтда ЕОИИга бешта давлат аъзо бўлган: Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия Федерацияси. ЕОИИ товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучи ҳаракати эркинлигини, иқтисодиёт тармоқларини мувофиқлаштиришни назарда тутади.