ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди, дея хабар берди ЎзА.
Бекенов бу лавозимда 2022 йил июлидан буён ишлаб келаётганди.
Суннатулла Бекенов 1971 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети ва Банк-молия академиясини тамомлаган. У 2005 йилгача "Ўзбекистон Қимматли қоғозлар депозитарийси" давлат корхонаси бош директори сифатида фаолият юритган. 2005-2007 йилларда молия вазири ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлилий департаменти бошлиғи, 2008-2009 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ижро аппарати раҳбари, 2009 йил июлдан 2010 йил октябргача иқтисодиёт вазири бўлган.
2010-2015 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати бошқарувчиси, 2015 йилдан 2016 йилнинг декабригача президентнинг ташкилий-кадрлар масаласи бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. 2016 йилнинг декабрида иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Бекенов 2018 йилнинг февралида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 2019 йилнинг январида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилган
2019 йил сентябридан 2020 йилнинг декабрига қадар Давлат активларини бошқариш агентлиги директори эди.