ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Президент Администрациясида бир қатор ҳудудий лавозимлар тугатилди. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида:
Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари;
Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари;
Президент Администрациясининг Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси тугатилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон президенти фармони билан Сардор Умурзаков Президент администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилган ва президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.