1977 йил 17 август куни “Арктика” совет атом музёрари дунёда биринчи бўлиб Шимолий қутбга сузиб борган. Музёрар сафари 9 август куни Мурманскда бошланган.
17 август куни эрталаб соат 4 да музёрар радиостанцияси манзилга етиб келганини эълон қилган. Шимолий қутбда Совет Иттифоқи байроғи ўрнатилган.
Дунёдаги замонавий энг қудратли Россия атом музёрари номи ҳам “Арктика”.