"Агроэкспресс" поезди учун Жиззахда логистика маркази пайдо бўлади

Жиззахда 810 минг тонна маҳсулот етказиб бериш қувватига эга бўлган қишлоқ хўжалиги логистика маркази ишга тушади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. "Агроэкспресс" тезюрара поезди орқали Ўзбекистондан Россияга озиқ-овқат маҳсулотларини тезкор етказиб бериш ҳажми ўсади.
Бу ҳақида бугун Россия Федерациясининг Иқтисодий ривожланиши ва Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари учрашувида маълум бўлди.
“Бугунги кунда биз нафақат Тошкент-Москва йўналишида, балки Ўзбекистон ва Россиянинг бошқа вилоятларидан ҳам етказиб беришни ташкил этиш имкониятлари устида ишлаяпмиз. Октябрь ойида Жиззахда йилига 810 минг тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга агрологистика мажмуасини ишга тушириш режалаштирилган. У қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жамлаш ҳудудида жойлашган, - деди Россия Иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Волвач.
Учрашувда шўунингдек, Россия ва Ўзбекистон орасида минтақалараро ҳамкорлик форумини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Россия томони инвестиция лойиҳалари (invest.economy.gov.ru платформаси асосида), кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни тақдим этиш бўйича илғор тажрибаларни тақдим этди ва “Лойиҳаларни молиялаштириш фабрикаси” ҳақида маълумот берди.
Йиғилишда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосарлари Дмитрий Волвач, Мурат Керефов, Татяна Илюшникова, Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабоев ҳамда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 16 август куни Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев билан учрашув ўтказган эди.