ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Хоразмда этноспорт фестивалига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Вазир Адҳам Икрамов Хоразм вилоятига ташрифи давомида этноспорт фестивалига тайёргарлик жараёнлари билан танишди.
Хоразмда этноспорт фестивалига тайёргарлик кўрилмоқда.
© Министерство молодежной политики и спорта республики Узбекистан
Вазир халқаро этноспорт фестивалининг очилиш ва ёпилиш маросими ўтказиладиган майдонида тайёргарлик ишлари, шунингдек, "Ичан қалъа" ҳудудида ташкил этиладиган маданий ҳамда спорт тадбирлари жойлашувини кўздан кечирди.
Хоразмда этноспорт фестивалига тайёргарлик кўрилмоқда.
© Министерство молодежной политики и спорта республики Узбекистан
Ўрганишлар давомида вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов билан фестивални ташкил этиш вазифалари муҳокама этилди.
Эслатиб ўтамиз, халқаро этноспорт фестивали 7–10 сентябрь кунлари Хивада ўтказилади. Фестиваль ҳар 2 йилда бир марта ўтказилади. Тадбир доирасида халқаро мусобақа ғолиб ва совриндорлари медаль ва дипломлар билан тақдирланади.