Доллар ва рубль яна кўтарилди — 17 августда амалда бўладиган валюталар курси

Доллар ва рубль курслари кўтарилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,01 сўмга қимматлашиб, 12 089,00 сўмни ташкил қилди. Евро 0,39 сўмга пастлади ва 13 209,65 сўмга тенг бўлди.
Рубль ҳам 1,72 сўмга қимматлашиб, 124,90 сўмни ташкил қилди.