Самарқандга Қозоғистондан наслли йилқилар олиб келинди — фото

Самарқандга Қозоғистондан 100 бош наслли йилқи олиб келиниб парвариш қилинмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Самарқандга Қозоғистондан наслли йилқилар олиб келинди. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси маълум қилди.
Таъкидланишича, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги “Озодбек наслли чорва” фермер хўжалиги томонидан чорвачиликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Жумладан, ушбу фермер хўжалигига Қозоғистон давлатидан 100 бош наслли йилқи олиб келиниб парвариш қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоятининг Қоракўл туманига Қозоғистондан наслли моллар олиб келинганди.