Қозоғистон ташқи ишлар вазири Тошкентга келди

Қозоғистон ТИВ раҳбари Тошкент технопаркида экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар билан танишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Қозоғистон бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу бугун Тошкентга келди.
Вазир Қозоғистон делегацияси аъзолари билан биргаликда Тошкентдаги Технопаркка ташриф буюрди. Бу ерда 20 дан ортиқ юқори технологияли, рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар жойлашган.
Ташриф давомида Ўзбекистон-Қозоғистон саноат кооперацияси ва икки давлат тадбиркорлари ўтасидаги алоқаларни кенгайтириш йўллари муҳокама қилинди.
Ташриф кун тартибидан Ўзбекистон-Қозоғистон алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим учрашув ва алмашинувлар ўрин олган.