ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Самарқанд вилоятнинг Пайариқ туманига янги ҳоким тайинланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Пайариқ туманида ўтказилган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан Исроил Жабборов номзоди Пайариқ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
"Исроил Жабборов Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди", дейилади хабарда.
Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.