ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Навоий вилоятида чўл бургутини қафасда сақлаб келаётган ҳуқуқбузар жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, Конимех тумани Экология бўлимига туманнинг Тўқманғит қишлоғида чўл бургути сақланаётгани ҳақида мурожаат келиб тушди.
Навоийда чўл бургутини қафасда сақлаган ҳуқуқбузар жаримага тортилди.
© Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата республики Узбекистан
“Мурожаат ўрганилганида Тўқманғит қишлоғида яшовчи фуқаро Б. Б. ўз хонадонида чўл бургутини ноқонуний тарзда қафасда сақлаб келаётганлиги аниқланди”, - дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 млн 300 минг сўм жарима белгиланди.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлар қамоқ жазоси ёки жаримага тортилади. Ўзбекистоннинг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига кўра, ҳайвонларни қийноққа солиш ёки азоб бериш 990 мингдан 1 млн 650 минг сўмгача жаримага сабаб бўлади.