Медведев қўлга киритилган НАТО қурол-яроғларини кўздан кечирди – видео

“Армия-2023” форумида ўлжа сифатида қўлга киритилган НАТО техникаси кўргазмага қўйилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев “Армия-2023” форумида тақдим этилган ўлжа сифатида қўлга киритилган НАТО техникасини кўздан кечирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Медведевга Американинг М777 қурилмаси, Германиянинг роботлаштирилган “MineWolf” миналардан тозалаш машинаси, Американинг HMMWV ("Ҳаммер" номи билан маълум) зирҳли машинаси, Украина қўшинлари фойдаланаётган турли кўча гранатомётлар ва танкка қарши комплекслар намойиш этилди.
Россия Хавфсизлик кенгаши дронлар, жумладан, “Bayraktar TB-2” ўрин олган экспозиция олдида алоҳида тўхталди.
Шунингдек, у Австралиянинг ёқиб юборилган "Бушмастер" зирҳли машинаси, Американинг М-113 зирҳли транспортёри, Швециянинг CV90-40 пиёдалар жанговар машинаси, Франциянинг АМХ-10RCR ғилдиракли танкини кўздан кечирди.
Москва вилоятининг Кубинка шаҳрида “Армия-2023” халқаро ҳарбий-техника форуми бўлиб ўтмоқда. Форум 20 августга қадар давом этади. Форум доирасида Россия мудофаа мажмуасининг ютуқларига намойиш этилади.
РИА Новости “Армия-2023” форумининг расмий ахборот агентлигидир.