Энди маданий мерос объектлари бор кўчаларга 5 тоннадан ортиқ юк машиналари киритилмайди

Тарихий маданий мерос объектлари жойлашган кўчаларга оғир юк машиналари қўйилмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистонда энди маданий мерос объектлари бор кўчаларга 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари киритилмайди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 370-сонли қарорида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, эндиликда тарихий маданий мерос объектлари жойлашган кўчаларга оғир юк машиналари қўйилмайди.
Шунингдек, моддий-маданий мерос кўчмас мулк обьектлари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойлари ҳаммага кўринмайдиган зонада ташкил этилади. Бунда чиқинди ташиш махсус автотранспорт воситаларининг мазкур объектларга шикаст етказмаслик чоралари кўрилади.
Ҳужжатда ёзилишича, бугунги кунда маданий мерос объектларини муҳофаза килиш ҳамда уларнинг туристик жозибадорлиги сақлаб қолиш чораларини кўриш зарурати пайдо бўлмоқда.