АҚШда Зеленский ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат ошкор қилинди

Журналист Хинкл: Украинадаги можаронинг олдини олишга фақат Путин ҳаракат қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Владимир Зеленский ҳеч қачон украиналикларнинг ҳаёти билан қизиқмаган, фақат Россия етакчиси Владимир Путин Украинадаги можаронинг олдини олишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда журналист Жексон Хинкл маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Журналист бундай фикрни ўзининг YouTube блогида маълум қилди.

"Ҳозир у ерда (Киевда — Таҳр.) нима бўлаётгани ҳеч кимни ташвишга солаётгани йўқ. Бу ҳақда ҳақиқатан ҳам ўйлаган шахс бу Путин бўлади", — деди у.

Журналистнинг эслатишича, Россия давлати раҳбари саккиз йил давомида Украина инқирозини дипломатия йўли билан ҳал қилиш ва одамлар ўлимининг олдини олиш учун қўлидан келган барча ишни қилишга уринган.
"Путин 100% ҳақ эди. <…> Бироқ Минск келишувлари каби барча тинчлик ташаббуслари Киев томонидан рад этилди", - дея хулоса қилган журналист.