“Цой барҳаёт!”: 33 йил илгари машҳур қўшиқчи автоҳалокатда фожиали ҳалок бўлганди

"Мы ждём перемен", "Кукушка" каби қўшиқларни эшитмаган киши бўлмаса керак.
Sputnik
1990 йил 15 август куни Виктор Цой автоҳалокатда фожиали ҳалок бўлган. “Кино” гуруҳи етакчиси, шоир, хонанда, рассом ва актёр эндигина 28 баҳорни қарши олган эди.
Фожиа Рига яқинида, Слока-Талси йўлининг 35-километрида рўй берган. Расмий маълумотларга кўра, Виктор Цой “Москвич” машинасини ҳайдаб кетаётиб, ухлаб қолган ва катта тезликда “Икарус” автобусига бориб урилган.
1991 йил 12 январь куни ўлимидан олдин ёзилган “Чёрный альбом” дунё юзини кўрди. Виктор Цой қўшиқлари ўлимидан ўн йиллар ўтса ҳам машҳур ва севиб тингланмоқда.
"Группа Крови", "Звезда по имени Солнце", "Мы ждём перемен", "Кукушка" каби қўшиқларни эшитмаган киши бўлмаса керак.