ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Бугун Тошкентнинг қатор туманларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” хабар берди.
Пойтахтнинг Шайхонтоҳур, Учтепа, Янгиҳаёт, Бектемир ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ бўлмайди.
Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлари
Унга кўра, соат 08:00 дан Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари: 3-сонли Марказий иссиқлик қозонхонаси, “Сузук ота” МФЙ 150 та, “Самарқанд Дарвоза” 2 та 12-қаватли уй, “Тинчлик” МФЙ 350 та ерли хонадон, “Илғор” МФЙ 450 та хонадон, “Жар ариқ” МФЙ 300 та ерли хонадон, “Кўкча” МФЙ 350 та, “Исломобод” МФЙ 150 та ерли хонадон, “Янги шаҳар” МФЙ 300 та ерли хонадон, 1 та 9 қаватли уй, “Обиназар” МФЙ 250 та ерли хонадон, 9 та кўп қаватли уй, “Катта ҳовуз” МФЙ 350 та ерли хонадон, “Оқлон” МФЙ 200 та ерли хонадонлар.
Улгуржи истеъмолчилар: "Тапчан" ресторан, "Тапчан" кафеси, "Мумтоз" ресторани, Уйғур миллий таомлари ва кепси, Уйғур қизил кафе норин, 1-сонли шифохона, "Танҳо" кафеси, "Дийдор" чойхонаси, "FeedUp", Автосалон 2-та, Кўкча масжид, Кўкча кошонаси, "Оқсой" уйғур миллий таомлари.
Учтепа туманининг Боғичинор, Истироҳат, Шафтолизор маҳаллаларида 500 та аҳоли истеъмолчилари ҳамда 11 та улгуржи истеъмолчиларида газ бўлмайди.
Янгиҳаёт ва Бектемир туманлари
Янгиҳаёт туманининг Чоштепа маҳалласида соат 15:00 дан 18:00 гача 53 та аҳоли истеъмолчилари ва 2 та улгуржи истеъмолчиларида вақтинча газ бўлмайди.
Бектемир туманининг Олтинтопган маҳалласида 220 та аҳоли истеъмолчилари ва 6 та улгуржи истеъмолчилари вақтинча газ таъминотидан узилади.
Қолаверса, Сергели туманининг Маданият, Халқобод, Бирдамлик, Шукрона, Қўшқўрғон, Хонободтепа, Номданак маҳаллаларига табиий газ етказиб бериш соат 11:00 дан 16:00 гача вақтинча тўхтатилади. Газ бўлмайдиган аҳоли истеъмолчилари сони 5838 та, улгуржи истеъмолчилари сони 34 тага тенг.