Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия кучлари зарбаси туфайли УҚК Харьков яқинида чекинишни бошлади — МРБ собиқ агенти

Украина армияси Россия кучларининг зарбаси туфайли Харьков яқинида чекинишни бошлади, дейди АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ агенти.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Украина армияси Россия кучларининг зарбаси туфайли Харьков яқинида чекинишни бошлади, дейди АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ агенти Ларри Жонсон журналист Стивен Гарднерга берган интервьюсида.
“Ҳозир Россия Харьков яқинида ҳужум бошлади ва кенг фронтга жиддий босим ўтказмоқда. Украина аҳолини эвакуация қилмоқда, Украина Қуролли кучлари эса чекинмоқда”, - дейди эксперт.
Унга кўра, Киевда бундай ҳужумни тўхтатиш учун етарлича қурол ва ўқ-дорилар йўқ.
“Бундан ташқари, Украина армияси жангни давом эттириш учун зарур бўлган контрбатарея кураши олиб бориш учун радар тизимлари ва ракетага қарши мудофаа тизимларига эга эмас”, - деди Жонсон.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбийлар Купянск йўналишида ҳужумни давом эттираётгани ҳақида хабар берган эди.
Август ойи бошида Мудофаа вазирлиги Купянск йўналишидаги Новоселовское қишлоғи озод қилинганини эълон қилди. 8 август куни Харьков вилояти маъмурияти раҳбари Виталий Ганчев Россия ҳарбийлари сўнгги кунларда минтақадаги яна бешта аҳоли пунктини озод қилганини маълум қилди.