Махачкаладаги портлашдан жароҳатланганлар сони 102 кишига етди

Қайд этилишича, 70 га яқин киши ёнғин жойида жабрланганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда, кинологик гуруҳ ишламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Махачкаладаги портлашдан жароҳатланганлар сони 102 кишига етди, 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Ҳодиса оқибатида 102 киши тан жароҳати олди, улардан 27 нафари ҳалок бўлди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 70 га яқин киши ёнғин жойида жабрланганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.
14 август куни кечқурун Махачкаладаги трассада автосервис ёниб кетган, ёнғин ёқилғи қуйиш шохобчасига ўтган, шундан сўнг кучли портлаш содир бўлган.
Россия соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Виктор Фисенко жароҳатланларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш учун Доғистонга учиб кетди.
Портлаш қурбонлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус самолёти билан Москва касалхоналарига етказилади. Доғистон раҳбари Сергей Меликовнинг РИА Новостига маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ва руҳий ёрдам кўрсатилади.
Фавқулодда ҳолат ҳолати бўйича Тергов қўмитаси томонидан ЖКнинг 238-моддаси 3-қисми билан (истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига олиб келиш) жиноят иши қўзғатилган.
Махачкаладаги "заправкада" кучли портлаш юз берди — видео