ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Махачкаладаги портлаш натижасида қурбонлари сони 27 кишига етди. Бу ҳақда Доғистон табиий офатлар тиббиёти маркази маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Доғистон пойтахтида 15 августга ўтар кечаси ёқилғи қуйиш шохобчасида кучли портлаш юз берди. Портлаш автосервисда бошланган ёнғин АЁҚШга ҳам ўтган.
Доғистон табиий офатлар тиббиёти марказига кўра, портлаш қурбонлари сони 27 кишига етди.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўт ўчирувчилари ёқилғи қуйиш шохобчасида 600 кв.м майдонда ёнғин содир бўлганлигини аниқлашди.
"Аввалроқ Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 12 киши ҳалок бўлгани ва 56 киши жароҳат олгани, жумладан, 13 нафар бола ҳақида хабар берган", - дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Доғистонга келган Россия соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Виктор Фисенко кейинроқ касалхоналарда жабрланганларнинг 66 нафари ётганини, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир эканини айтди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 14 август куни кечқурун Махачкаладаги трассада автосервис ёниб кетган, ёнғин ёқилғи қуйиш шохобчасига ўтган, шундан сўнг кучли портлаш содир бўлган.
Россия соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Виктор Фисенко жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш учун Доғистонга учиб кетди.
Портлаш қурбонлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус самолёти билан Москва касалхоналарига етказилади. Доғистон раҳбари Сергей Меликовнинг РИА Новостига маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ва руҳий ёрдам кўрсатилади.
Фавқулодда ҳолат ҳолати бўйича Тергов қўмитаси томонидан ЖКнинг 238-моддаси 3-қисми билан (истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига олиб келиш) жиноят иши қўзғатилган.