ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. БРИКС адолатли ва кўп қутбли дунё пойдеворида "ғишт" бўлади, деди Россия Ташқи разведка хизмати (СВР) раҳбари Сергей Наришкин XI Москва Халқаро хавфсизлик анжуманида. РИА Новости хабарига асосан.
"БРИКС каби тузилмада халқаро муносабатларнинг адолатли ва демократик архитектурасини шакллантириш нуқтаи назаридан катта имкониятлар мавжуд. Менимча, бу қисқартма инглиз тилида "ғиштлар" сўзи сифатида эшитилиши бежиз эмас.
Бу англо-саксларга том маънода шама бўлади: булар чинакам эркин ва тенг ҳуқуқли дунё пойдеворига қўйилган ғиштларга айланади. Яқин орада уларга янги ғиштлар ёки бутун бошли қутблар қўшилади. Кўп қутблилик биноси ўсиб, мустаҳкамланиб, давлатлар ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Халқлар учун суверенитет ва ўзлиги, реал иқтисодиётни ривожлантириш учун йўл очилади. Ҳеч қандай махлуқ бу бинони буза олмайди", - деди Наришкин.
XI Москва Халқаро хавфсизлик анжумани
XI Москва Халқаро хавфсизлик анжумани 15 август куни бўлиб ўтмоқда. Унда глобал ва минтақавий барқарорлик муаммолари, шунингдек, Осиё, Африка, Яқин Шарқ, Лотин Америкаси ва Европада хавфсизликнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинмоқда.
Россия Федерацияси халқаро хавфсизлик бўйича ХI Москва конференциясига 102 та давлат ва саккизта халқаро ташкилотни таклиф қилди, улар орасида Ғарб давлатлари йўқ. Форумга таклиф этилганлар орасида Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Исроил, Жанубий Африка, Мексика, Шимолий Корея, Саудия Арабистони, БАА, Беларус, Қозоғистон ва бошқалар бор.
Шунингдек БМТ, КХШТ, ШҲТ, АСEАН, Араб давлатлари лигаси ва Африка иттифоқи каби халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам таклиф этилган.