Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди

Арипов икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида қатнашади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Хабарга кўра, Ариповни Иссиқ-кўл аэропортида Қирғизистон бош вазири ўринбосари Бакит Торобаев кутиб олди.
Арипов эртага, 16 август куни икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида қатнашади.