Зеленский Қрим кўпригига ҳужум қилишга уриниш учун жавобгарликни тан олди

12 август куни Россия Мудофаа вазирлиги Киев режими C-200 ракетаси билан Қрим кўпригига ҳужум қилишга уринганини хабар қилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский 12 август куни Қрим кўпригига ҳужум қилишга уриниш учун жавобгарликни тан олди. Бу ҳақда у 13 август куни ўзининг Telegram-каналида жойлаган видеомурожаатида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украина қўшинлари “махсус ҳарбий операция чоғидаги Россия Қуролли кучлари ҳаракатларига жавоб қайтармоқда”. Ўз нутқида у мисол тариқасида “Қрим кўпригида жуда ажойиб тутунни” мисол қилиб келтирган.
12 август куни Россия Мудофаа вазирлиги Киев режими C-200 ракетаси билан Қрим кўпригига ҳужум қилишга уринганини хабар қилган эди. Ракета уриб туширилган, кўприк бўйлаб ҳаракат одамлар хавфсизлиги учун вақтинча тўхтатилган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Россия Украинанинг бу хатти-ҳаракатини қаттиқ қоралаши ва жавобсиз қолдирмаслигини маълум қилди. Чунки Киев режими фуқаролик объекти бўлган кўприкка ҳужум қилишга уринган. Дипломатнинг таъкидлашича, Украина армияси бундай уринишлар билан жанг майдонидаги ўзининг муваффақиятсизликларини хаспўшлашга уринмоқда.