Ўзбекистон делегацияси учун тарихда қолган Беларусь-2023: ўйинлар якунланди — фото, видео

Ўзбекистон делегацияси умумий ва олтин медаллар сони бўйича МДҲ ўйинларидаги энг яхши натижасини янгилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Жорий йил 4 август куни Беларусда бошланган иккинчи МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Ўзбекистон делегацияси унда 28 та олтин, 25 та кумуш ва 53 та бронза, жами 106 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Беларусь мамлакатларидан кейин учинчи ўринни эгаллади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Бу билан Ўзбекистон делегацияси умумий ва олтин медаллар сони бўйича МДҲ ўйинларидаги энг яхши натижасини янгилади.
Очиқ форматда ўтган мазкур мусобақада МДҲ мамлакатларидан ташқари 13 давлат вакиллари ўз омадини синаб кўришди. Умумий ҳисобда, бу йилги ўйинларда 20 спорт турида 246 та медаллар жамланмаси ўйналди.
Кеча мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди. Тадбир давомида мусобақа байроғи 2025 йил ўтказиладиган учинчи МДҲ ўйинлари мезбони Озарбайжонга топширилди.
Якуний кун дастурида ўзбекистонлик қуйидаги спортчилар шоҳсупадан жой олишди:
Олтин:
Қобулжон Аҳмедов (-64 кг, самбо)
Ихтиёр Эшмуродов (-98 кг, самбо)
Назина Абдуллаева (-45 кг, муай-тай)
Анисжон Ҳакимов (-57 кг, муай-тай).
Кумуш:
Мухлисахон Қодирберганова (-65 кг, самбо)
Жасмина Иммаева (-53 кг, аёллар кураши)
Севинч Тошпўлатова (-67 кг, муай-тай)
Зубайр Ҳусанов (-54 кг, муай-тай)
Мухлисбек Ғанижонов (-67 кг, муай-тай)
Абдулфаттоҳ Алиакбаров (-71 кг, муай-тай)
Алисултон Ҳожиев (-84 кг, каратэ)
Бону Эгамбердиева (-68 кг, каратэ)
Моҳларойим Ҳакимжонова (+68 кг, каратэ).
Бронза:
Волейбол бўйича йигитлар терма жамоаси
Мадина Салоҳиддинова (-80 кг, самбо)
Чарос Озодова (+80 кг, самбо)
Нигина Собирова (-62 кг, аёллар кураши)
Феруза Эсенбаева (-68 кг, аёллар кураши)
Анастасия Зайцева (-51 кг, муай-тай)
Азиза Маъмурова (-60 кг, муай-тай)
Давлат Шамсиев (-60 кг, муай-тай)
Илёс Ғуломжонов (-63.5 кг, муай-тай)
Раҳматжон Ходжаев (-75 кг, муай-тай)
Самандар Абдиев (ката, каратэ)
Зулхумор Турсуналиева (-61 кг, каратэ)
Ирода Акбарова (-68 кг, каратэ).