ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовлари якунланди

Ўзбекистон бўйлаб барча ҳудудларда ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари якунланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Кеча, 13 август куни, Ўзбекистон бўйлаб барча ҳудудларда ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари якунланди.
1 август куни 2023-2024 ўқув йили учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бошланган эди.
Жараёнлар:
4 август куни — Фарғона вилоятининг Сўх туманида;
11 август куни — Сирдарё вилоятида;
12 август куни — Бухоро, Жиззах ва Хоразм вилоятларида;
13 август куни — қолган ҳудудларда ўз якунига етди.