Онаси Россияда вафот этган қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Марҳуманинг жасади қариндошлари томонидан Ўзбекистонга олиб келинган, аммо ҳужжатлардаги муаммо сабаб фарзанди Россияда қолиб кетган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Онаси Россияда вафот этган қиз Ўзбекистонга қайтарилди, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг июнь ойида хоразмлик аёл вояга етмаган фарзанди билан ишлаш мақсадида Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасига кетган. Аёл қишлоқ хўжалиги соҳасида ноқонуний ишлаш жараёнида эҳтиётсизлиги ва бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган.
Марҳуманинг жасади қариндошлари томонидан Ўзбекистонга олиб келинган, аммо ҳужжатлардаги муаммо сабаб фарзанди Россияда қолиб кетган.
Марҳуманинг қариндошлари ушбу масалада Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилган. Шундан сўнг агентликнинг Краснодардаги вакили ҳамда Хоразм вилояти филиали ҳамкорлигида вафот этган фуқаронинг 2014 йилда туғилган фарзанди Г.Б тоғаси Х.Б. ҳамроҳлигида Хоразм вилояти Гурлан туманига олиб келинган.