ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Москва вилоятининг Кубинка шаҳрида “Армия-2023” халқаро ҳарбий-техника форуми бошланмоқда.
Форум 14 августдан 20 августга қадар “Патриот” конгесс-кўргазма марказида, “Алабино” полигонида ва Кубинка аэродромида бўлиб ўтади.
Форум меҳмонлари 28 мингдан зиёд экспонатни томоша қилиш шарафига муяссар бўлишади. Россиянинг 1,5 мингга яқин мудофаа-саноат мажмуаси корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этиши кутилмоқда. “Армия-2023”да еттита давлатдан хорижий компания ва ташкилотлар иштирок этишни режалаштирган.
“Армия” халқаро ҳарбий-техника форуми 2015 йилдан буён Россия ҳукумати буйруғига биноан ўтказиб келинади. Россия Мудофаа вазирлиги форум ташкилотчисидир. Форум доирасида Россия мудофаа мажмуасининг ютуқларига намойиш этилади.