Андижондаги дарёдан 11 ёшли боланинг жасади топилди

Олтинкўл тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарёдан 10 ёшли ўғил бола мурдаси топилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. 13 август куни Андижон вилояти Олтинкўл туманидан ўтган Қорадарё дарёсидан 11 ёшли боланинг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 17:50 атрофида Олтинкўл туманида яшовчи Д.А. ИИБга қўнғироқ қилиб, дарёдан ўғил бола мурдаси топилганини билдирган.
Суриштирув натижасида жасад шу тумандаги маҳаллалардан бирида яшовчи 2012 йилда туғилган Т.А.га тегишли экани маълум бўлган. Жасад суд тиббий экспертизасига юборилган.
ФВВ одамлар нима сабабдан чўкиб кетаётганини айтди