Фидель Кастро Ўзбекистонга 1963 йил май ойида ташриф буюрган. Ўшанда у Самарқанд, Тошкент ва Тошкент вилоятида, Фарғона водийсида бўлган, ҳатто Туябўғиз сув омбори очилишида ҳам иштирок этган.
“У Ўзбекистонни яхши кўрарди. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафот этгач, дунёда фақат бир давлатда – Кубада мотам эълон қилинганини ҳамма ҳам билмайди. Бу мотам эрталаб соат 6.00 да бошланган. Мазкур ҳолат Ўзбекистонга бўлган чуқур ҳурматнинг ифодаси эди”, — дейди журналист ва файласуф Аъло Хўжаев.
1963 йилда афсонавий командантени кутиб олиш учун шаҳар кўчаларига чиққан минглаб тошкентликлар орасида Аъло Хўжаев ҳам бор эди.
“Фидель Кастро келган куни шунчалик ўзгача туйғуларни ҳис қилдикки, балки фақат Гагарин келган кунини ҳисобга олмасак, бошқа бунчалик хурсанд бўлган кунимизни эслай олмайман. У Тошкентга келди ва Шароф Рашидов билан бирга Рашидовнинг қароргоҳидан шаҳарга қараб кетаётган эди. Йўлда минглаб одамлар байроқлар билан тўпланишди. “Вива Куба! Вива Фидель!” Шундай ажойиб лаҳзалар эди!”, — деб эслайди Аъло Хўжаев.
Абдухалил Абдужамилов ҳам завқ билан бу онларни ёдга олади. Ўша йилларда отаси Абдужамил Матқабулов машҳур “Қизил Ўзбекистон” колхозининг раиси эди.
“Биз мактаб ўқувчилари эдик, бизни унинг машинаси олдига олиб чиқишди ва биз Фидель Кастро билан учрашдик. Бизга Куба давлат байроғини ва гуллар беришди. Биз унинг олдига югуриб келиб “Вива Куба! Вива Фидель!” деб қичқира бошладик
Визит в СССР Председателя Совета Министров Республики Куба Фиделя Кастро
© Sputnik / А. Ляпин
Шундан сўнг, болалар Фидельга қизил пионер галстугини тақишган.
Визит в СССР Председателя Совета Министров Республики Куба Фиделя Кастро Рус.
© Sputnik / Василий Малышев
Узоқ йўлдан дам олгач, Куба раҳбари Маданият саройида нафақат колхоз жойлашган Оржоникидзевский тумани меҳнаткашлари, балки бошқа туман меҳнаткашлари билан ҳам учрашган. Фидельни ҳамма олқишлаган. Абдужамил Маткабулов муҳтарам меҳмонга миллий ўзбек чопони ва дўппи кийдирган.
Визит в СССР Председателя Совета Министров Республики Куба Фиделя Кастро
© Sputnik / Василий Малышев
Визит в СССР Председателя Совета Министров Республики Куба Фиделя Кастро Рус. 26 апреля - 3 июня 1963 года.
© Sputnik / Василий Малышев
Аъло Хўжаев ва Абдухалил Абдужамилов Фидель Кастро билан учрашуви ҳақидаги хотираларини Sputnik мухбири билан ўртоқлашди. Тарихий дақиқаларни бизнинг лавҳамизда томоша қилинг.