ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Эртага, 14 август куни соат 08:00 дан 20:00 гача Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот АЖ” маълум қилди.
Шайхонтоҳур тумани:
Аҳоли истеъмолчилари: 3-сонли Марказий иссиқлик қозонхонаси, “Сузук ота” МФЙ, “Самарқанд Дарвоза” 2 та 12 қаватли уй, “Тинчлик” МФЙ 350 та ерли хонадон, “Илғор” МФЙ, “Жарариқ” МФЙ 300 та ерли хонадон, “Кўкча” МФЙ, “Исломобод” МФЙ 150 та ерли хонадон, “Янги шаҳар” МФЙ 300 та ерли хонадон, 1 та 9 қаватли уй, “Обиназар” МФЙ 250 та ерли хонадон, 9 та кўп қаватли уй, “Катта ховуз” МФЙ 350 та ерли хонадон,“Оқлон” МФЙ 200 та ерли хонадонлар.
Улгуржи истеъмолчилар: Тапчан кафеси, Мумтоз ресторани, Уйғур миллий таомлари, Уйғур қизил кафе, 1-сонли шифохона, Танҳо кафеси, Дийдор чойхонаси, Федап Фаст фуд, 2 та автосалон, Кўкча масжиди, Кўкча кошонаси, Оқсой уйғур миллий таомлари.
Учтепа тумани:
“Боғичинор”, “Истироҳат”, “Шафтолизор” маҳаллалари:
Аҳоли истеъмолчилари - 500 та.
Улгуржи истеъмолчилар - 11 та.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.