ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Бугун Хивада “қовун сайли” фестивали бошланди. Унда барча ҳудудлардан келган деҳқонлар ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда.
Фестивалда 12 вилоят, 11 ҳудуд ва 2 шаҳар, жумладан, фермер хўжаликлари, давлат идоралари ва хусусий ташкилотлар иштирок этмоқда. Ҳаммаси бўлиб 40 гектар майдонда 66 та павилён бор. Меҳмонлар учун “Гурвак”, “Қиличбой бешак”, “Қори қиз”, “Туя қовун”, “Тўёна”, “Ола замча”, “Хоразм оқ новвоти”, "Кўк гулоби", "Бўрикалла" ва бошқа қовун навлари тақдим этилмоқда”.