Қрим ҳудудида Украинанинг яна бир ракетаси уриб туширилди

Ҳаво мудофааси Керч бўғози устидан душманнинг яна бир ракетасини уриб туширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Қрим ҳудудида Украинанинг яна бир ракетаси ракетаси уриб туширилди. Бу ҳақда РИА Новости Қрим раҳбари Сергей Аксеновга таяниб хабар берди.
Айтилишича, Ҳаво мудофааси Керч бўғози устидан душманнинг яна бир ракетасини уриб туширди.
"Керч бўғози узра яна бир душман ракетаси уриб туширилди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларимизга юқори профессионаллик ва ҳушёрлик учун раҳмат!" деди у.
Эслатиб ўтамиз, бугун Киев режими Қрим кўпригига битта С-200 ракетаси билан зарба беришга уринди. Украина ракетаси Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан ҳавода ўз вақтида аниқланган ва тутиб олинган.