Жазирама иссиқ: Тошкент ҳайвонот боғи жониворлари иссиқни қандай енгмоқда?

Ҳайвонлар иссиқдан қийналаётганини фақат ишоралар билан билдириши мумкин. Мисол учун, Нил тимсоҳлари каби.
Sputnik
2023 йил июль ойи тарихда рекорд даражадаги энг иссиқ ой бўлди. Агар одамлар уйда ва кондиционер остида бўлиш имконига эга бўлса, ҳайвонот боғи жониворлари учун бунинг иложи йўқ.
Тошкент ҳайвонот боғи ходимлари жониворларни иссиқдан азият чекмаслиги учун ҳаракат қилишмоқда. Масалан, игуананинг яйраб чўмилишига шароит яратишади ва уни ширинликлар билан сийлашади.
Ҳайвонларни парвариш қилиш бўйича ходимлари Sputnik мухбирига Тошкент ҳайвонот боғи жониворлари жазирама иссиққа қандай дош бераётганини сўзлаб беришди.