ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Президентнинг тегишли қарори билан Тошкент тиббиёт академиясининг ректори Алишер Шадманов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Шадманов 2020 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Маълумот учун, Шадманов 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1985 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 2009-2010 йилларда Андижон давлат тиббиёт институтининг ўқув ишлари бўйича проректори, 2010-2015 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти ректори лавозимларида меҳнат қилган.
2015-2017 йилларда Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатаси депутати, қўмита раиси бўлган. 2017-2020 йилларда Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган.