ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Йил якунига қадар Хоразмга 100 та янги автобус олиб келинади, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Ўзбекистоннинг “Бунёдйўловчиташиш” ва Хитойнинг “Zhongtong Bus Holding Co.,Ltd.” заводи Хоразмга шаҳар йўналишлари учун 100 та автобус сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.
"Мазкур шартномага мувофиқ автобуслар шу йилнинг якунига қадар Хоразм вилоятига олиб келиниши режалаштирилган", дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи айни дамда Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибти. Унда завод фаолияти билан танишиб, сотиб олинадиган автобусларни етказиб берилиш, мазкур автобусларга сервис хизмати кўрсатиш ва доимий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан завод вакиллари билан учрашув ўтказилди.